Юридик коллежларига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Юридик коллежларга ўқишга кириш бўйича ёзма имтиҳон кунлари белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлиги.

Ёзма имтиҳон икки кун давомида ўтказилади.

“Ҳуқуқшунослик” фанидан – 21 август;
“Она тили ва адабиёти” фанидан – 22 август куни бўлиб ўтади.

Ёзма имтиҳон соат 9.00 да бошланади ва 2 соат давом этади.

"Ҳурматли абитуриентлар, эслатиб ўтамиз ёзма имтиҳонга фақат паспорт билан соат 8.30 гача кириш мумкин", - дейилган хабарда.