«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 14 январь, №5) сонида ўқинг
Бугун – Ватан ҳимоячилари куни. Хўш, ҳарбийларга қандай имтиёзлар берилган? Тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси қандай бўлмоқда? Байрам олдидан Марказий ҳарбий округ, хусусан, вилоятимизда ватанпарварлик ойлиги доирасида қандай тадбирлар амалга оширилди? Ёшлар орасидан муддатли ҳарбий хизматга саралаш жараёнларининг кейинги йилларда такомиллаштирилиши нималарда ўз аксини топмоқда? Шу каби саволларга Марказий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисм командир ўринбосари Руслан Рашидовнинг жавоблари қандай бўлди?
***
Ҳар гал мен учун қадрдон бўлиб қолган вилоят Матбуот уйига кирар эканман, эшик олдида навбатчилик қилиб турган укаларимдан газета сўрайман. Улар орасида, албатта, «Овози Самарқанд» ҳам бўлади. Газетага кўз югуртираман. Ҳамма учун зарур мақолаларни топиб ўқишга тутинаман. Улардан завқ оламан. Чоп этилган мақола, хабар ва янгиликлар бир-биридан мароқли ҳамда шу куннинг нафасини қалбимга сингдиради. Танланган суратлар, материалларнинг жойлашуви, алалхусус, матнлардаги сўзамоллик ва топиб айтиш маҳорати кечаги кун газетаси эмаслигини эслатади…
***
Икки кундан буён ёққан қор туфайли ҳаво совиб, аҳоли хонадонларида газ босими пасайиб кетди. Бу эса айниқса, Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли хонадонларда яшовчиларнинг асосий муаммосига айланди. «Ҳудудгаз Самарқанд» масъулияти чекланган жамиятининг Самарқанд шаҳар бўлимида бўлган мухбиримиз шу масалада шикоят қилиб келганлар анчагина эканлигини кўриб, улар ҳамда «Ҳудудгаз Самарқанд» масъулияти чекланган жамияти мутасаддилари билан гаплашди. Хўш, совуқ кунларда хонадонларимизда табиий газ босими яхши бўладими?