«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 23 январь, №9) сонида ўқинг

«Сенатор сўровига беписандлик – бу халққа бўлган беписандлик, деб баҳоланиши керак». «Жойларда депутатлар корпуси қанчалик кучли бўлса, маҳаллий Кенгашлар ва албатта Сенат ҳам шунчалик кучли бўлади», «Амалий натижадорлик ва халқ манфаатларини рўёбга чиқариш ҳар бир ҳукумат аъзоси фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони бўлиши шарт».
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқларида шу каби фикрларни илгари сурди.
***
24 январь куни давлатимиз раҳбарининг парламентга мурожаат қилиши кутилмоқда. Бу тарихий воқелик илк марта қачон бўлиб ўтганини биласизми? Президентимиз биринчи Мурожаатномасида янгича фикрлайдиган, ташаббускор, эл-юртга садоқатли кадрларга кенг йўл очиш бўйича самарали тизим ишлаб чиқиш ҳақида гапирганди. Тизим бўйича муайян ишлар амалга ошириляпти. Аммо ҳамон ташаббускор кадрлар етишмаяпти (йўқ эмас). Қайсики, муаммоларни дадил кўтариб чиқадиган, уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар айтадиган...
***
Инсоннинг энг яқин дўсти китоб. Ёш авлоднинг дунёқараши, билими кенгайишида китобнинг ўрни катта. Беминнат дўст саналган китоб инсонга маънавий қувват, руҳий тетиклик улашади. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусда ҳам китобхонликни ривожлантиришга алоҳида ўрин берилган. Хўш, бу борада мактабларда қандай тадбирлар ташкил этиляпти?