Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Зарарли бутербродлар

Қайта пиширишни талаб қилмайдиган ярим фабрикатлар – бутерброд, гамбургер, музлатилган ярим пишириқлар инсон организми учун зарарли экан.

Кафелардаги тез овқатланиш семириш ва иккинчи тип диабетни келтириб чиқарар экан.

Австралия миллий университети тадқиқотлари шуни кўрсатдики, бундай мазали ва тўйимли, доим тайёр егуликлар яна шуниси билан хавфли эканки, ақли заифлик ва хотирани тез йўқотиш хасталигини чиқариб, Альцгеймер касалини келтириб чиқаради.

"Агар ақлли ва соғлом бўлишни истасангиз янги табиий сабзавотлар, мевалардан егулик тайёрлаб тановул қилишга эринманг", деб эслатади олимлар.

***

Пластмасса – ҳаёт учун таҳдид

Яқинда океанда пластик чиқиндидан ҳосил бўлиб сузиб юрувчи улкан оролларда янги ҳаёт тизими пайдо бўлгани аниқланди. Олимлар янги экотизимни минглаб хатарли бактерия ва микроорганизмлардан иборат эканлигини таъкидлашмоқда. Пластисфералар деб аталувчи бу балодан икки турдаги бектериялар халос қилиши мумкин.

Канаданинг Далхаузи университетидан фармакалогия кафедраси тадқиқотчиси Робин, Райт хоним яқин уларни аниқлади, дейилади «Мир новостей» хабарида. Бу бактериялар пластикаларга сингиб, уларни батамом еб тугатар экан. Бахтни қарангки, бу бактериялар океаннинг шўр сувида ўзларини жуда яхши ҳис этади.

Эслатиб ўтиш жоиз. Тинч океанида ҳосил бўлган улкан чиқинди ороли Франция майдонига тенг.

Т.Шомуродов тайёрлади.