Кузатув камералари қандай ишлаяпти?
- 21.05.2024 14:28
- 162
- Жамият
Маълум бўлишича, экологик ҳуқуқбузарликларни камайтириш учун ўрнатилган ускуналарнинг фақат ярми ишлаяпти.
Февраль ойида Экология вазирлиги томонидан Самарқанд шаҳрида санитар ҳолатни яхшилаш ва белгиланмаган жойларга ҳар хил турдаги чиқиндиларни ташланишининг олдини олиш мақсадида 25 та кузатув камералари ўрнатилган. Камералар орқали қонунбузарликлар аниқланиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилиши шартлиги белгиланган.
Бироқ ўрганишларда 25 та камерадан бор-йўғи 12 таси ишламоқда. Кузатув камералари орқали қайд этилган белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолати 956 та, шундан транспорт воситаларидан чиқинди ташлаш 156 тани ташкил этган.
Аниқланган ҳолатларнинг фақат 231 тасига ёки 24 фоизига жарима қўлланилган.
Чора кўрилмаганлигидан деярли ҳар куни белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташлаб кетилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа