Самарқандда чиқиндини қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар сони 24 тага етди
Вилоят экология бошқармасига кўра, Самарқандда ҳар бир кишига бир ойда 24,4 кг. қаттиқ ва маиший чиқинди тўғри келади. Яъни, 4 киши яшайдиган битта хонадондан ойига 100 кг. чиқинди чиқарилади.
Вилоят миқёсида бир кунда (корхона ташкилотлар ҳисобига) 1381 тонна турли хилдаги чиқиндилар 16 та чиқинди полигонларига жойлаштирилади.
Биргина Самарқанд шаҳри ва туманининг ўзи бир кунда 750 тонна маиший ва қаттиқ ҳамда қурилиш чиқиндиларини полигонларга жойлаштириб боради.
2024 йилда Самарқанд вилоятидаги мавжуд 16 та чиқинди полигонларига 604 минг 200 тонна маиший, қаттиқ ҳамда қурилиш чиқиндилари жойлаштирилган.
Шу билан бирга, вилоятда 24 та чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари ва юздан ортиқ иккиламчи маҳсулотларни тўплаш ва пресслаш тадбиркорлик субъектлари мавжуд.
Бугунги кунда Самарқандда 15 турдан ортиқ иккиламчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади ва аҳоли кундалик турмушида фойдаланиб келмоқда.