2021 йил Паст Дарғомда 47 та маҳалла фуқаролар йиғинига янги бинолар қурилади

Давлат-хусусий шериклик асосида қурилиши режалаштирилган ушбу маҳалла маъмурий бинолари қурилишида ташаббус кўрсатган тадбиркорларга етарлича имтиёзлар берилади.

Жумладан, ташаббускор тадбиркор маҳалла биноси қурилиши учун ажратилган ер майдонидан белгиланган меъёрлар асосида, яъни 136 квадрат метр қурилиш майдонидан 7 хонадан иборат маҳалла маъмурий биноси қуриб берилиши белгиланди. Қолган ер майдонида тадбиркорга маиший хизмат шохобчаси ҳамда савдо марказлари қуриш ҳуқуқи берилади.

 

Бугун Паст Дарғом туманида 107 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, шундан 60 таси ўз биносига эга. Қолган 47 маҳалла ташкилот-корхона ва тадбиркорларга тегишли биноларда ижарада фаолият олиб бормоқда.

Айни пайтда бу лойиҳани амалга ошириш мақсадида 11 та маҳалла фуқаролар йиғинига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маъмурий бино қуриш учун туман ҳокимининг қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. Қолган 36 та маҳалла фуқаролар йиғинларига давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маъмурий бино қуришни ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.