Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси қарори

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 26, 92-1, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияларининг сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларига асосан Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси қарор қилади:

2024 йил 27 октябрда ўтказилган халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилсин.

Сайлов округларидан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига сайланган 60 нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.

Мазкур қарор Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари берилсин.

Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари С.Назаров зиммасига юклансин.

Самарқанд вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Х.Муҳаммадиев

2024 йил 31 октябрь, 41-сон