Осиё конституциявий судлари форуми
Бугун Самарқанд шаҳрида Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциацияси(AACC)нинг VII Конгресси ўз ишини бошлайди.
“Рақамлаштириш ва сунъий интеллект шароитида конституциявий одил судлов” мавзусига бағишланган анжуманда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан келган Конституциявий ва Олий судлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда етакчи ҳуқуқшунос олимлар глобал технологик трансформация шароитида қонун устуворлиги ва инсон қадр-қимматини таъминлашнинг янги механизмларини муҳокама қилиши кўзда тутилган.
Конгресс олдидан Ассоциация Бош котибларива Аъзолар кенгашининг мажлислари ўтказилди. Мазкур тадбирларда ташкилотнинг 2025 йилдагифаолияти якунлари сарҳисоб қилиниб, 2026–2027 йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, илмий-тадқиқот ва кадрлар салоҳиятини оширишмасалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Хусусан, Аъзолар кенгаши йиғилишидаАссоциация доимий тузилмалари фаолияти, 2025 йил ноябрь ойидан буён раислик қилиб келаётганЎзбекистон томони бошчилигида амалгаоширилаётган ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, мажлисда Ассоциация аъзолиги географиясиникенгайтириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, 2027-2029 йилларда раислик масаласи ҳамдануфузли анжуманнинг бош ҳужжати — Самарқанддекларацияси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ассоциация Аъзолар кенгаши йиғилишиниЎзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Ассоциация президенти Мирза-УлуғбекАбдусаломов бошқарди.
– Ўзбекистон Республикаси Конституциявийсуди учун Ассоциацияга раислик шунчаки расмийвазифа эмас, балки Осиё минтақасида янгиғояларни илгари суриш, ўзаро ишончинимустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни ягонамақсад йўлида бирлаштиришга қаратилганмасъулияти миссия, – деди Мирза-УлуғбекАбдусаломов. – Бугун Янги Ўзбекистонда амалгаоширилаётган ислоҳотларнинг бош мезони – инсонқадри, конституция ва қонун устуворлиги, суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва фуқароларнингадолатга бўлган ишончини мустаҳкамлашдир. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиланишлар ҳам айнан шу мақсадга – одил судловни инсонга янада яқин, очиқва самарали қилишга қаратилган. Шу боис бизАссоциация доирасидаги ҳамкорликни миллийислоҳотларимиз билан уйғун, ўзаро тажрибаалмашинувини рағбатлантирадиган амалийплатформа сифатида кўрамиз.
[gallery-31732]
Йиғилишда Ассоциация котибиятлариҳисоботи эшитилгач, аъзоликни кенгайтириш ваташқи ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларимуҳокама қилинди. Ассоциацияга 2027-2029 йилларда Филиппин Республикасининг раисликқилишга тайёрлиги ва кейинги президентликлавозимига номзод масаласи кўриб чиқилди. Самарқанд декларацияси дастлабки тарздамаъқулланиб, якуний қабул қилиш учун Конгрессгакиритишга қарор қилинди.