Ўзбекистонда суд илк бор эркакни аёлларга нисбатан камситишда айбдор деб топди
Журналист Инобат Аҳатова Ўзбекистон тарихидаги биринчи гендер камситиш ишида ғалаба қозониб, тарихий муваффақиятга эришди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзади Orda.kz.
Анҳор қирғоғидаги кафе хўжайини Инобат Аҳатова ва унинг дугонасига хизмат кўрсатишдан бош тортганликда айбдор деб топилиб, буни «унинг муассасасида соат 22:00 дан кейин аёлларнинг бўлиши тақиқланади» деб оқлади. Шайҳонтоҳур туман суди журналист фойдасига ҳукм чиқарди.
Кафе эгаси 6,6 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди.
Бу Ўзбекистон тарихида «Гендер асосида камситишни тарғиб қилиш» моддаси бўйича биринчи жарима.