Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Таъмирлаш ишлари бошлангани боис Афросиёб кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Самарқанд шаҳри кўчаларида кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш, йўл қуриш ва муҳандислик коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, таъмирталаб ҳолга келиб қолгани туфайли шаҳарнинг Афросиёб кўчаси мукаммал таъмирланмоқда.

Шу сабаб бугун, 17 сентябрдан мазкур кўчада транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади.

Ушбу кўча йўлининг ёпилиши тўғрисида Самарқанд шаҳри ҳокими Б.Облоқуловнинг фармойиши қабул қилинган.