Айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 9-11 июнь кунлари триатлон бўйича “2023-Asian Triathlon Cup Samarkand” халқаро мусобақаси ҳамда “Chellenge Samarkand” Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.


Унга кўра, мусобақаларни кўтаринки кайфиятда ўтказиш, тадбирлар бўлиб ўтадиган кунлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида шаҳарнинг Катта Ўзбек тракти, Уста Умар Жўрақулов, Шабод, Садриддин Айний, Университет хиёбони, Регистон, Ислом Каримов, Заргарон, Даҳбед, Шоҳи Зинда, Ибн Сино, Мотрид, М-37 йўли ва Тошкент тракт (Улуғбек автостанцияси) кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракати вақти-вақти билан чеклаб борилади.