Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, 5 августдан 14 августга қадар соат 06:00 дан 20:00 гача олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказиладиган тест синовлари муносабати билан Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади:

— Туркистон кўчасинининг Самарқанд туризм техникуми олдидаги туташмасидан 5-микрорайонга кириш йўли туташмасигача бўлган қисмида;

— Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Маданият саройи олдидаги майдонгача бўлган қисмида;

— Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан туташмасидан, «Локомотив» стадионига кириш дарвозасигача ҳамда Гагарин кўчасигача бўлган қисмида;

— Депо кўчасининг Арман кўчаси билан туташмасидан, «Локомотив» стадионининг кириш дарвозасигача бўлган қисмида.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.