Депутат муаммога эътибор қаратди. Мутасаддиларчи...
- 22.09.2020 19:00
- 357
- Долзарб
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бадриддин Насриев шаҳарнинг “Етти гўр” қабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш вақтида қабристон ҳудудидаги кўп йиллик дарахтларнинг фуқаро Ҳасан Исломов томонидан ноқонуний равишда кесилаётгани аниқланди.
Ушбу ҳолатнинг олдини олиш бўйича Самарқанд шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекцияси ходимлари чақиртирилиб, Ҳ.Исломовга нисбатан қонунда белгиланган жарима чоралари қўлланилди.
Депутатнинг таъкидлашича, Самарқанд шаҳридаги Чўпонота массивида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурилаётган ноқонуний қурилишларга чек қўйиш бўйича қилаётган мурожаатларига вилоят архитектура-қурилиш назорат инспекцияси эътиборсизлик билан қарамоқда.
Назорат инспекцияси ноқонуний қурилишларга қачон чек қўяди?