Тойлоқ тумани ҳокимлиги, қурилиш бўлими ҳамда йўллардан фойдаланиш корхонаси мутасаддилари эътиборига
- 03.03.2020 12:02
- 299
- Жамият
Туманнинг Зарафшон маҳалласи, Мирзаполвон қишлоғидан бизга мурожаат қилишларича, қишлоқ кўчасида фуқаро ноқонуний молхона қуриб олган. Ўзбошимчалик билан қурилган ушбу иншоот кўча йўлидан ҳаракатланишда ноқулайликлар туғдирмоқда. Ҳатто бу ҳолат аҳоли, айниқса, мактабга қатновчи ўқувчилар учун пиёдалар йўлаги барпо этиш ишларига ҳам тўсқинлик қилмоқда.