Терговчи кундалигидан: Кўзойнак ёки машъум жиноят тафсилотлари

Ёзнинг жазирама кунлари. Самарқанд шаҳрининг Дарғом каналига яқин бўлгани сабабли бироз шабада эсиб, жонга ором бахш этади. Темир-бетондан қурилган кўп қаватли уйлар оралиғи дим, кечқурун вақт алламаҳал бўлганича одамлар хоналарига киришга юраклари бетламайди. Шундан бўлса керак, айниқса, аёллар пастга тушишиб, ўтган-кетган гаплар билан вақтни кеч қилишади.

- Нодираой, - деди пучуққина аёл. - Қўшнингиз Меҳриой икки-уч кундан бери кўринмай қолди. Ё бирор жойга кетдимикан-а?

- Ҳайронман, - дея учинчи қаватга ажабланиб тикилди лўппи юзли жувон.

- Невараларининг ҳам овози эшитилмай қолди, уйни кўтаргудек шовқин-сурон солиб ётишарди.

- Шуни айтаман-да. Шарпаси ҳам сезилмайди. Уйида бўлганида пастга тушмасдан қолмасди-я.

Нодира шаҳардаги коллежлардан бирида ишларди. Кундузи уйда кам бўлади. Турмуш ўртоғи ҳам ўз иши билан банд. Нодира кечадан бошлаб қўшнисиникида жимжитлик бўлганидан кўнгли хавотирда. Меҳри хола ҳар сафар қаерга борса, албатта, Нодирага айтиб кетарди. Уйида неваралари борлиги учун яқин ойларда бир-икки кунга меҳмондорчиликка кетмаган. Нодира эрталаб ишга жўнар экан, қўшнисиникидан қандайдир димоққа урилувчи қўланса ҳид келаётганини сезди. Пешиндан кейин ишдан қайтса, ҳид яна кучайибди. Шу сабабли ҳам гумонини пучуқ хотинга айтгиси келди.

- Мушарраф хола, қўшнимнинг меҳмонга кетгани рост. Уйидан офтобда бузилган гўштнинг ҳиди анқияпти.

- Гўштнинг? - ажабланди пучуққина аёл. 

- Нима деяпсизлар? - гапга аралашди яқинда нафақага чиққан аёл. - Уйидан бузилган гўштнинг ҳиди чиқяпти?..

- Шунга ўхшашроқ, - деди Нодира.

- Бефарқ қараб бўлмайди, - аёлнинг юзини жиддийлик қоплади. - Яна икки кундан бери кўринмай қолди, деяпсизлар. Қўшнингизга бирор кор-ҳол бўлган.

- Билмадим, - Нодиранинг ҳам юзини маъюслик эгаллади.

- Саодатхон, - пучуқ аёл киноя қилгандек бўлди. - Юристлигингизга бордингиз-да!

Ички ишлар бўлимида меҳнат қилган Саодат опа Мушарраф холанинг киноясига эътибор бермади. Аёлларни етаклаб юқорига кўтарилди. Меҳрининг эшигини ташвиш билан тақиллатишди. Уйдан садо чиқмади. Фақат кўнгилларни айнитгувчи ҳид уларни янада шубҳага солди, холос. Саодат опа ҳеч иккиланмай яқинда жойлашган милиция таянч пунктига телефон қилди. Тез орада бир лейтенант йигит етиб келди. Қўшнилар гувоҳлигида эшик бузилиб, уйга кирдилар. Не кўз билан кўрсинларки, ваннада аёл кишининг қонга бўялган мурдаси ётарди. Дам олиш хоналарида эса 3 нафар зўрланган ва бўғиб ўлдирилган норасида гўдаклар тошдай қотган эди.

Лейтенант йигит шаҳар прокуратурасига шошилинч хабар берди. Тез орада қотиллик содир бўлган уйга Самарқанд шаҳар прокурори А.Зокиров бошчилигидаги гуруҳ етиб келди ва уйда синчковлик билан текширув ўтказилди. Чиндан ҳам хонада қўланса ҳид анқишига кўра, бу ерда бир неча кун илгари даҳшатли ҳодиса юз берган эди. Ваннада кўкрак қафаси бурдаланган, қўл ва оёқлари кесилган аёл мурдаси.

- Бу аёл ким? - деди А.Зокиров эшикда ёпирилиб турган қўшниларнинг иккитасини чақириб. - Танийсизларми? 

- Ҳа, таниймиз, қўшнилар қўрқувдан йиғлаб юбордилар. - Бу шу хонадон бекаси, Меҳриой Соҳибова.

Шошилинч гуруҳ уйнинг хоналарини кузатишга киришди. Дам олиш хоналарида сиртмоқ билан бўғиб ўлдирилган уч норасида гўдакнинг жасади ётарди. А.Зокиров фожиа ҳақидаги хабарни вилоят прокуратурасига етказди. Вилоят прокурорининг ўринбосари А.Шамсиқулов тўпланган материаллар билан обдон танишиб чиқар экан, юзида ғазаб кўпчиб, қошларини чимирди. Бу қайси қотилнинг иши экан? Бойлик учун қилинганми ёки шаҳвоний ҳирс учунми? А.Шамсиқулов ушбу жиноят иши жуда мураккаб ва ўта чигаллигини ҳамда жиноят иши юзасидан кўплаб процессуал ҳаракатлар ўтказилишини ҳисобга олиб, дастлабки тергов юритишни тезкор тергов гуруҳига топшириш лозим, деган хулосага келди. Тергов гуруҳига Самарқанд вилоят прокуратураси жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси И.Асроров раҳбар қилиб тайинланди.

Ёш терговчи И.Асроров, аввало, қасддан ўлдирилганларнинг шахсини аниқлади:

Соҳибова Меҳриой - 19.. йилда туғилган, оилалик, эри ўлган, 1 нафар фарзанди бор. “Мадина” чойхонасида ишлаган.

Раҳимов Рустам - 20… йилда туғилган, 1-синфда ўқиган.

Раҳимов Султон - 20.. йилда туғилган, боғчада тарбияланувчи.

Раҳимов Бекжон - 20.. йилда туғилган, боғчада тарбияланувчи.

Тезкор тергов гуруҳи воқеа жойини синчковлик билан кўздан кечириб, ашёвий далиллар сифатида қонга ўхшаш доғлари бўлган икки дона ошхона пичоғи, қонга ўхшаш доғлардан намуналар, сим ва арқон бўлаклари, қон доғлари бўлган эркаклар жинси шими, эшикдан қўл бармоқ излари олишди ҳамда воқеа жойи рангли фото ва видео тасвирга туширилди. Марҳума ва марҳумларга суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди. Қотиллик аниқ, тезкор тергов гуруҳини фақат уни аниқлаш ва исботлаш муаммоси қийнарди. Қўни-қўшнилар ёрдамга чақирилиб, сўров ўтказилди. Ёши ўттизларга яқинлашган йигит анчадан бери сезиб юрган гумонларини айтишга жазм этди.

- Сезишимча, икки йиллардан бери шу хонадонга Шуҳрат исмли йигит келади. Ёши тахминан ўттиздан ошган, қора соч, қора кўз, мўйлов қўйган, ҳамиша қора кўзойнак тақади. Бир-икки марта Меҳриой опа билан ҳам, унинг келини Раънохон билан ҳам бозор қилиб келишаётганини кўрган эдим. 26 август куни шу йигит подъездга кириб кетаётган эди. Аммо унинг қаерда яшашидан хабарим йўқ.

- Унинг шахсини ким аниқроқ билади, деб ўйлайсиз? - тергов гуруҳи раҳбари босиқлиқ билан савол берди.

- Албатта, норасидаларнинг онаси-да!

- Раънохонни айтаяпсизми?

- Ҳа-да! Йигитни Раънохон билан ҳам бир неча бор кўрганман дедим-ку!

Жиноятнинг изи топиляпти, лекин Раънохон билан суҳбатлашишнинг иложи йўқ, у Россиянинг Белгород шаҳрида, эри Ўктамнинг ёнида эди.

Ўктам иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолгач, ўғиллари ва хотинини онаси Меҳриойга қолдириб, Россияга ишга кетган эди. Кейин Раънохон 2006 йилнинг 10 июлида болаларини қайнонасига қолдириб, Белгородга учиб кетди. Эру хотин ижарада турган уйнинг эгаси Бринцев Анатолий Иванович кутилмаганда уларга совуқ хабарни етказди.

- Ўктам! Самарқанддан телефон қилишди. Онанг билан уч ўғлинг касалхонага тушибди, аҳволи оғир эмиш.

Эр-хотин тугунни тугиб, сентябрда Самарқандга етиб келишди. Ўктам мушфиқ онаси ва бегуноҳ фарзандларини ким ўлдирганини сира тасаввур қила олмасди. Чунки умрида бировга зиёни теккани йўқ,  қўни-қўшниларни хафа қилмаган. Раънохон ҳам қотилликда ҳеч кимдан гумони йўқлигини билдирди. Лекин унинг фарзанд доғида куйган юзлари-ю, қизарган кўзларида қандайдир сирли дард, кимдандир гумондорлик ҳисси сезилиб турарди. Тезкор тергов гуруҳи раҳбари Раънохонни жабрланувчи сифатида сўроқ қилди.

- Бирор кишидан гумонингиз йўқмиди?

- Сира ўйлаб тополмаяпман.

- Қайнонангизнинг эри йўқ экан, балки бирор яқини бўлгандир?

- Ҳеч сезмаганман.

- Сезмаганман, денг-а? - гуруҳ раҳбари бу саволни атайлаб берди. 

Раънохон бошини кўтарди-ю, унга шубҳали тикилгандай, бир муддат қараб қолди. Сўнгра яна бошини хам қилиб пиқиллади ва ўкириб йиғлаб юборди.

- Ҳеч ким билан яқинлигини сезмаганман, дедим-ку. Уйимизга сира бегона эркак келмаган.

- Яхшилаб ўйлаб кўринг, - деди гуруҳ бошлиғи босиқлик билан. - Ахир, яқин жигаргўшаларингизни ўлдиради-ю, бирор гумонингиз-ни айтмасангиз, уларнинг руҳи олдида гуноҳга ботасиз. Ҳа, айтгандай. - Раънохоннинг йиғлаши кўнглини бузгандек, “уҳ” тортди-ю, қўшиб қўйди. - Балки ўзингизда бирор таниш бўлиб, гапингиз қочган жойи бордир.

- Йўқ! - деди Раънохон кескин оҳангда.

- Яна билмадим, - гуруҳ бошлиғи талмовсираган бўлди. - Эрингиз Россияга кетгандан буён уйларингизга Шуҳрат деган йигит кириб чиқарканми-ей.

- Ким айтди? Ёлғон!

- Яхшилаб эсланг! Ёши ўттизлардан ошган, қора соч, қора кўз, мўйловли йигит. Қора кўзойнак тақиб юрган, қўшнилар баъзан сизни, баъзан қайнонангизни у йигит билан кўришган. - Гуруҳ бошлиғи овозини кескинлатди. - Мурдалар тахминимизча, тўрт кун уйда қолиб кетишган. 26 августда ўша йигит уйингизга кираётганлигини кўрганлар бор. Яширмасдан айтаверинг, шаҳардаги ўттиз ёшни қоралаган Шуҳрат исмли йигитлар рўйхатга олинди. Сиз билан учраштиришга тўғри келади. Улар орасида шаҳарга яқин қишлоқда яшовчилари ҳам бор.

Тергов гуруҳи раҳбари сўнгги сўзини атайлаб айтди.

Бундан мақсад Шуҳрат шаҳарда ёки қишлоқда яшашини билиб олишдан иборат эди. Ҳаракат ёмон чиқмади. Раънохон тергов гуруҳи раҳбари жазмани Шуҳрат билан алоқаси борлигини қандай билиб қолганидан ҳайратланди. Шу боис унинг юзига ялт этиб боқаркан, жазмани қотиллик қилганига сира ишонгиси келмасди. Нима бўлса-да, тўғрисини айтишга мажбур бўлди.

- Шуҳрат деган йигитни таниган жойим бор. Комила янгамнинг таниши. Ёлғон эмас, уйимизга ҳам янгам билан бир-икки марта келган. Ўзининг айтишича, шаҳар атрофидаги Пулимуғоб деган жойда яшайди.

Тезкор тергов гуруҳи анча фаоллашди. Улар Самарқанд туманидаги Пулимуғоб қишлоғи томон йўл олдилар. Шуҳрат Оллоёровнинг уйи тинтув қилиниб, керакли ашёвий далиллар олинди. Шуҳратнинг ўзини уйидан топиш амримаҳол бўлса-да, лекин гуруҳ аъзоларининг диққатини стол устида турган қора кўзойнак жалб этди. Кўзойнак қоғозга ўралди ва унга алоҳида рақам қўйилиб олиб кетилди. Яна шунга ўхшаш иккита қора кўзойнак Раънохонга таниб олиш учун тайёрлаб қўйилди.

- Хўш, Шуҳрат қора кўзойнак тақармиди?

- Ҳа, - деди Раънохон сўниқ овозда.

- Сизга бир нечтаси кўрсатилса, таниб оласизми?

- Таниб олсам керак.

Тергов гуруҳи бошлиғи қоғоз халтачадан учта қора кўзойнакни олиб, унинг қаршисига қўйди. Раънохон гуруҳ аъзолари белгилаган қора кўзойнакни адашмасдан таниб олди.

- Бу кўзойнакни Шуҳрат таққан пайтда кўрганман. У кўзни яхши кўришига мўлжалланган. Эсимда қолгани - ойнакнинг ойна четлари қорароқ рангда, ойналари ўртача ўлчамда, бошқа кўзойнакларга қараганда анча тиниқ.

Тергов гуруҳида Шуҳратни қотилликда айблаш мумкинми, деган гумон уйғонди. Кўзойнак билан боғлиқ тергов ҳаракати тасвирга туширилди. Кўзойнак қоғоз халтачага солиниб, муҳрланди.

* * *

Оллоёров Шуҳрат 19.. йилда Самарқанд тумани Пулимуғоб қишлоғида туғилган. Маълумоти тугалланмаган ўрта. 19.. йилда Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан 20 йилга жазодан озод қилинган. 20.. йил 2 декабрда амнистия тўғрисидаги қарорга асосан жазони ўташдан озод этилган. Оиласи билан ажрашган, икки фарзанди бор. Ҳеч қаерда доимий ишламай, якка тартибда меҳнат қилиб юрган.

20.. йилнинг 30 декабрь куни, қишнинг изғиринли бир палласида Пулимуғобда Шуҳрат қамоқдан келибди, деган гап тарқалди. Ахир у 20 йилга қамоқ жазосига тортилган эди-ку. Элнинг оғзида турли тахминлар юрарди. Нима бўлса-да, Шуҳратнинг қишлоққа келгани рост эди. У қамоқдан қайтгани билан юриш-туришида ўзгариш сезилмади. Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, яна оғирнинг устидан, енгилнинг остидан яшашни одатга айлантирди. Якка тартибда ишлади, гоҳи-гоҳида ўғирлик қилишдан ҳам ўзини тиймади. Шуҳрат қишлоғида яшовчи Қўлдош исмли амакиси билан мардикорлик қилиб юрди.

2006 йилнинг баҳорида Шуҳрат Қўлдош билан Самарқанд шаҳридаги “Чашма” ресторанида ишлаётган эди. Кутилмаганда у Қўлдошга мурожаат қилди.

- Оғайни, ҳеч кўникмаяпман-да?

- Нимага?

- Нимага бўларди, қишлоқда яшашга-да!

- Бу кайфиятингни йўқот, - деди Қўлдош унга тасалли бериб. - Қишлоқ сен туғилган жой, иззат-ҳурмат қиладиган шу қишлоқ. Бунинг устига, қариндош-уруғ, оғайни, дўстларинг шу ерда. Кетиб қаерга борардинг?

- Қишлоққа меҳрим қолмади. Оила, бола-чақа бўлсаям эрмак бўларди. Ишдан сўнг уйга меҳр тортиб боролмаяпман.

- Хафа бўлма, - деди Қўлдош унинг кўнглини кўтариб. - Ҳали уйланасан, бола-чақа кўрасан. Қишлоқда сендан зўри бўлмайди.

- Билмадим-да!

Шуҳрат кўчага хаёлчан қаради. У қаергадир кетиб қолишни истарди. Шуҳрат Қўлдошнинг ёнида ишлагандек у ёқдан-бу ёққа ўтди-ю, тез орада гумдон бўлди. Қўлдош унинг йўқолганини сезди, гапи, берган маслаҳати кор қилмаганидан ранжиди. Ишни якунлаб, кийимларини ечиб, янгиси билан алмаштирди. Шуҳрат қишлоққа кетиб қолган бўлса, эртага панд-насиҳат билан яна ишга қайтаришни ният қилди. У бекатга келиб, қишлоққа жўнайдиган “Дамас”га чиқди. Йўл ҳақини узатиш учун чўнтагига қўлини тиқди - эрталаб ресторан бошлиғи берган 10 минг сўм йўқ эди. Бу Шуҳратнинг иши эканлигини англади. "Аблаҳ, болалар ризқини ўғирлаб кетибди". Қўлдош оғир хўрсинди ва ўзидан-ўзи нафратланди: "Қаердан ҳам топиб бердим унга шу аёлни?!".

Қўлдош билан Шуҳрат икки ака-уканинг болалари эди.

Улар мардикорликда ишлаб юрган кунларнинг бирида Самарқанднинг Сартепа манзилидаги кафелардан бирига тамадди қилгани киришди. Илоннинг нонуштасига чумчуқ келиб қўнганидек, бу ерда Қўлдошнинг эски танишларидан бири - Раъно учраб қолди. У кафеда официант бўлиб ишлар экан.

- Э-э, Раънохон, - гап отди Қўлдош. - Кўришмаганимизга ҳам анча бўлди. Ёшариб кетибсиз-а. Бу дейман, куёв почча сизни зап эркалатади-да!

- Қайдам? - нолиган бўлди Раъно. - Поччангиз ҳам Россияга кетган. Бир йилдан бери хабар йўқ.

- Бирон Марусани топиб кетгандир-да, - гапга аралашди Шуҳрат.

- Гапингиз тўғрига ўхшайди, - Раънохон унга қараб нозланди. - Самарқандда хотиним қолган, демайди-я!

Иккинчи учрашувда Шуҳрат Зебохонни ҳеч иккиланмасдан Меҳриойникига етаклади. Уй бекалари хоналарида экан, уларни Меҳриой қовоқ солиб, Раънохон хурсанд кутиб олди. У қайнонасининг гапига асосан меҳмонларга алоҳида хонага жой қилиб берди. Хонада Зебохон Шуҳратнинг бўйнига қўлини узатаркан, гуноҳкорона гап бошлади.

- Шуҳрат ака, сизни алдаганим учун узр! Менинг исмим Зебо эмас, Комила. 

- Шундайми? - Шуҳрат бепарвогина эътироз билдирди. Унинг хаёли жувоннинг исмини аниқлаш эмасди. - Ундай бўлса, нега Зебо деб атадингиз?

- Синамаган отнинг сиртидан ўтма, дейишади-ку. Иккинчи учрашувда менга ёқиб қолдингиз, агар мен ҳам сизга ёққан бўлсам...

Тонггача Комиланинг кўзига уйқуга келмади. Бахтига шукрона айтди. 

Исматулла Йўлдошев.

(Давоми бор)

- Хафа бўлманг, - деди Қўлдош амакиси Шуҳратнинг елкасига қўл ташлар экан. - Эркакнинг хўрози шу ерда.

Раънохон хандон отиб кулар экан, улардан буюртма сўради. Қўлдош юзта отар экан, жағи очилиб кетди.

- Шуҳрат, хўп десанг, шу аёл билан танишиб ол. Зерикканингда асқотиб қолар.

Ўша пайтдаёқ Раънохон Қўлдошнинг таклифига рози бўлган, Шуҳратни эртаси куни Сартепадаги уйига таклиф этган эди. Қўлдош пулсиз қолган чўнтагини чангаллар экан, ўз қилмишидан ранжиди.

Шуҳрат амакиси ўйлаганидек Раънохоннинг ҳузурига шошилган эди. Раънохон бугун кафега кечқурун боришини, ҳозир уйида эканлигини биларди. Эшикни унинг қайнонаси Меҳриой очди. Шуҳратни кўрди-ю, ранги бўзариб, унга ғазабнок тикилганича қўлини мушт қилди. Лекин тезда жаҳлидан тушиб, Шуҳратнинг орқасига қўлини ўтқазиб, бағрига босган бўлди. Меҳриойнинг бу ҳаракати - ғазабию қувончида алланечук сирли маъно бор эди... Бу орада уларга Раънохон яқинлашди ва мулойим табассум билан саломлашди.

- Узр, қуруққина келдим. Мана бунга, - у қўлини чўнтагига солиб бир даста пул олиб чиқди ва Меҳриойга узатди, - пастдан бозор қилиб чиқарсиз.

Меҳриой йўқ демади. Қўлига целлофан халтани олиб пастга тушиб кетди. Шуҳрат эса Раънохонга оч бўридай тармашиб, уни қўярда-қўймай жиҳозланган диванга етаклади...

- Шуҳрат ака, энди етар, - деди Раънохон зорланиб. - Қайнонам ҳам сезган кўринади...

- Йўғ-е! - деди Шуҳрат завқланиб куларкан. - Раъно, хўп десанг, сенга уйланаман, болаларинг билан бирга қишлоққа олиб кетаман.

- Қўйинг шу гапингизни, эл эшитса уят қилади. Ахир, бошимда эрим бор. Яхшиси, сизга бошқа хотин топиб бераман.

Суҳбат шу ерга етганда эшик очилиб, хонага Меҳриой кириб келди. Ўғирлик пулга қилинган зиёфат тугагунча кеч кириб қолди. Раънохон ўғилларидан бирини мактабдан, иккитасини болалар боғчасидан олиб келиб, бувисига топширар экан, ўзи кафега йўл олди. Меҳриой билан Шуҳратнинг суҳбати болалар уйқуга киргунича давом этди. Сўнгра Шуҳрат ҳам тунагани Меҳриойнинг хонасига кирди. Меҳриой ўзини орқага тортар экан, араз қилган бўлди:

- Икки қайиққа қўлини чўзган ғарқ бўлади. 

- Гапингизга тушунмадим, - ўзини овсарликка олди Шуҳрат.

- Тезак еган, биттасиникини ейди, - аёл бир оз жаҳлланган бўлди. Унинг бу сўзларида рашк ва қизғаниш бор эди.

- Янглишяпсиз, - Шуҳрат ўзини оқламоқчи бўлди. - Биз Раънохон билан кафеда танишдик, ака-сингил бўлиб қолдик. У сизнинг келинингиз эканлигини билмагандим.

- Айтдим-қўйдим-да, - Меҳриой гапни чувалантириб ўтирмади.

Шуҳрат эрта тонгда туриб, қаергадир жўнаб қолди. Раънохон айтган куни кафега келиб, бўш жойга ўтирди. Раънохон оқ юзли, сочи малларанг аёлни бошлаб келди.

- Танишиб олинг, - деди у Шуҳратга ишора қилиб.- Сизга айтган киши.

Шуҳрат меҳмон шарафига буюртма берди. Биринчи қадаҳни кўтариш арафасида жувон ўзини “Зебо” деб таништирди.

- Исмингиз жисмингизга мос экан, - деди Шуҳрат. - Бугун тунни бирга ўтказамизми?

- Нима? - аёлнинг бироз жаҳли чиққандек бўлди. - Кўчада қолганлардан эмасман. Турмуш қуриш ниятингиз бор экан, шунга танишгани келдим.

- Кечирасиз, - Шуҳрат устамонликка ўтди. - Мен ҳам бир ақлли аёлни ахтариб юрибман. Биринчи таклифга лаққа тушадиган аёллардан эканми, деб синаб кўрмоқчи бўлдим-да!

Иккинчи учрашувда Шуҳрат Зебохонни ҳеч иккиланмасдан Меҳриойникига етаклади. Уй бекалари хоналарида экан, уларни Меҳриой қовоқ солиб, Раънохон хурсанд кутиб олди. У қайнонасининг гапига асосан меҳмонларга алоҳида хонага жой қилиб берди. Хонада Зебохон Шуҳратнинг бўйнига қўлини узатаркан, гуноҳкорона гап бошлади.

- Шуҳрат ака, сизни алдаганим учун узр! Менинг исмим Зебо эмас, Комила. 

- Шундайми? - Шуҳрат бепарвогина эътироз билдирди. Унинг хаёли жувоннинг исмини аниқлаш эмасди. - Ундай бўлса, нега Зебо деб атадингиз?

- Синамаган отнинг сиртидан ўтма, дейишади-ку. Иккинчи учрашувда менга ёқиб қолдингиз, агар мен ҳам сизга ёққан бўлсам...

Тонггача Комиланинг кўзига уйқуга келмади. Бахтига шукрона айтди. 

Исматулла Йўлдошев.

(Давоми бор)