Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Турк депутатининг уйида ўзбекистонлик қиз ўз жонига қасд қилди

Адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида 1 йилдан бери ишлаб келаётган 23 ёшли ўзбекистонлик Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилган.

Нодира Қодирова бир кун аввал дугонаси Лайлога “Жуда ёмон ишлар бўляпти. Акамни юзига қандай қарайман? Яшашни истамаяпман”, деб айтади.

Марҳуманинг акаси айтган сўзларга кўра, Нодира соат 08:48да депутат Уналнинг тўппончаси билан юрагига ўқ узган. Билкент шифохонасига ётқизилган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

“Синглим 4 йилдан бери Туркияда яшайди. Ҳеч қандай муаммоси йўқ эди. Унинг жонига қасд қилиши бизни ҳам ҳайрон қолдирди. Шу билан бирга, депутатнинг аралашуви билан иш тезда босди-босди қилинган. 25 сентябрь соат 22:00да жасадини ватанга олиб кетамиз”, деган Муҳаммадали Қодиров.

Дастлабки техник экспертиза суициддан бошқа бирор иш бўлганини тасдиқламади. Марҳуманинг акаси эса воқеа бўйича шубҳалари борлигини айтмоқда.

Анқара полиция бошқармаси берган маълумотга кўра, суиқасд депутатнинг рафиқаси, қизи ва бошқа хизматчилар уйда бўлган вақтда содир бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган ва воқеа прокурорнинг назорати ва топшириқлари асосида ўрганилмоқда.