Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказилади

Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи фуқаролар учун хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун навбатдаги синов тестлари ўтказиладиган кунлар маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби тўғрисида»ги Низом ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд давлат университетининг бош биносида (Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй) 2020 йил 10-11 июль кунлари соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

«Ҳуқуқшунослик», «Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот», «Иқтисодиёт», «Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш» ҳамда «Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар» соҳалари бўйича синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати қуйидаги жадвалга мувофиқ белгиланади.

👉 Ҳуқуқшунослик

👉 Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

 👉 Иқтисодиёт

👉 Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

👉 Педагогика фанлари

Ушбу рўйхатга Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган. Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади.

Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси огоҳлантиради: хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорлар ҳамда тиббий ниқоби бўлмаганларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.