Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Бугун туғилган кун

Публицист, ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳмат 1941 йилнинг 3 июль куни Самарқанд туманидаги Қўшмачит қишлоғида туғилган.

Илк иш фаолиятини 1960 йиллар бошида “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасида бошлаган. Кейинчалик “Қишлоқ ҳақиқати” газетасининг Самарқанд, Бухоро вилоятлари бўйича мухбири бўлиб ишлаган.

Нусрат Раҳмат “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ишлаган вақтларида кўпроқ бадиий ижод билан шуғулланди ва қатор кичик-кичик ҳикоялар ёзди. 1975 йилда Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида хизмат қилган пайтларида “Агар табиатни севсангиз” деган илк китобчаси нашр этилди. Кейин “Чанқовуз”, “Олис-олис сўқмоқлар”, “Дашт”, “Замондош ўйлари”, “Селекция мўъжизаси”, “Сўқмоқлар ва сабоқлар” сингари йигирмадан ортиқ ҳикоя ва очерклардан иборат китоб ва китобчалари босилди.

“Тақдимот” шеърлари, “Фожиа” деб номланган ҳикоялар тўплами, шунингдек, “Мен мухбирман”, “Мен редакцияданман”, “Энг ашаддий каллакесар“, “Асқад Мухтор дедилар”, “Жадид” сингари китоблари китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди.

Нусрат Раҳмат 2004 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонини олган.