Ариго жумбоғи
ХХ аср ўрталарида Бразилияда Жозе Педро де Фретос исмли фавқулодда қобилият соҳиби яшаган. У Хосе Ариго тахаллуси билан довруғ қозонган.
Де Фретоснинг машҳурлигига сабаб шу эдики, у тиббиёт маълумоти шаклланишига қарамасдан беморларга аниқ ташхис қўяр, жарроҳлик операцияларини моҳирлик билан ўтказар эди. Ҳузурига келган фалажлар табиб муолажасидан сўнг ўз оёғи билан юриб кетар, кўрлар кўрар, карлар эшита бошларди. Ўзининг ўн беш йиллик табиблик тажрибасига кўра Ариго 2 миллион нафардан ортиқ беморни даволаган.
Воқеа бундай бўлганди. Уйқусиз тунлардан бирида Жозенинг кўз олдида Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган жарроҳ Адольф Прендсезининг арвоҳи пайдо бўлади ва даволаш амалиёти билан шуғулланишини айтади...
У яшаётган қашшоқ жойда кўпчилик бразилиялик беморларнинг тиббий ёрдам олишга имкони йўқ эди. Шу боис арвоҳ шартларига кўра, де Фретас сўнги умидда яшаётган беморлар орасида бўлди. Кўп ўтмай табиб яшаётган камтарона кулба эшиги олдида даволашга муҳтож улкан оломон тўплана бошлайди. Аммо муваффақиятга эришиш билан бирга у ўз-ўзига сон-саноқсиз душман ҳам орттириб олади. Негаки, унинг табиблиги тиббиёт қонун-қоидаларига мутлақо зид эди.
1968 йилда парапсихолог ҳодисалар бўйича АҚШда Андри Пухачир бошчилигида машҳур тадқиқотчилардан иборат комиссия тузилди. Унинг таркибига турли мутахассислардаги йигирмадан зиёд тиббиёт вакиллари киритилган эди. Улар Ариго томонидан қўйилган ташхисларни ва беморларда ўтказилган текширувлар тавсиялар этилган дори-дармонларни синчииклаб кўриб чиқдилар.
Комиссия хулосаси кутилгандек бўлиб чиқди: олимлар Аригонинг даволаш усулларини умуман тушуна олишмади. Улар аниқлаган ягона нарса шу бўлдики, Ариго ташхис, бирор давода хатога йўл қўймаган. Жарроҳлик операцияларида фойдаланган пичоқлар олдин сабзавотларни майдалашда ишлатилган бўлса-да, стирилизацияланмаган, яъни тозаланмаган. Шунга қарамасдан беморлар тез тузалган.
1971 йилда Ариго ҳалок бўлади. Бу ҳақда у ўз дўстларига аввалроқ огоҳлантирган экан. Йўловчилар билан тўла автобус теп-текис, равон йўлда ағдарилиб кетган. Шуниси қизиқки, унда фақат Ариго ҳалок бўлган, бошқа йўловчиларнинг ҳаттоки бирор жойи шикастланмаган.
Биз яшаётган дунё сир-синоатларга тўла ва инсон ақлбовар қилмайдиган ҳодисалар ҳозирда хам рўй бериб туради. Илм-фан анчагина тараққий этганига қарамай, улар қандай содир бўлишига жавобдан кўрса саволлар кўп.
Т.Шомуродов тайёрлади.