Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Куз-қиш мавсумида Самарқанд тумани аҳолисига 1490 дона маиший газ баллонлари етказиб бериш режалаштирилган

Бугунги кунда Самарқанд туманидаги 19 минг 885 та хонадон табиий газ, 29 минг 217 та хонадон суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида барча ер усти газ қувурларининг 8,5 километр қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди. 4 та газ тақсимлаш қутилари мукаммал таъмирланди, 73,3 километр газ қувурлари ҳаво босими остида тозаланди.

Пулимуғоб, Чумчуқли ва Бадал маҳаллалари ҳудудидаги 6 минг метр табиий газ қувурлари ер остига туширилди. Табиий газ танқислиги туфайли газ етиб бормайдиган маҳаллалар рўйхати шакллантирилиб, улардаги хонадонлар имтиёзли нархларда, тасдиқланган жадваллар асосида суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланмоқда.

Ҳозирда туман аҳоли учун 570 дона маиший газ баллонларига эҳтиёж мавжуд. Куз-қиш мавсумида 1490 дона маиший газ баллонлари етказиб берилиши режалаштирилган бўлиб, бугунгача 884 дона маиший газ баллонлари аҳолига етказиб берилди. Бешта газ баллонлари ташийдиган махсус “Isuzu” русумли автомашиналар аҳолига беминнат хизмат кўрсатмоқда.

Самарқанд тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.