Қайси мамлакат аҳолиси дунёда энг ақлли ҳисобланади?

Олимлар резидентлари энг юқори IQ (ақл-идрок) даражасига эга бўлган мамлакатлар рейтингини тузди.

Олстер институти олимлари Ричард Лин ва Девид Беккер жуда провокацион тадқиқот ўтказди: улар ақл-идрокни ўлчашнинг асосий усулларидан бири умумий қабул қилинган IQ тести орқали аҳолисининг ақл-идрок даражаси энг юқори бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилди.

Шуни таъкидлаш керакки, кўпчилик одамларнинг IQ даражаси ўртача 80 дан 110 баллгача, 70 дан паст балл одатда ақлий заифликнинг турли даражаларини англатади. 125 дан юқори бўлган баллар - ғайриоддий ва кўпинча ёрқин қобилиятлар ҳақида гапиради. Турли ҳисоб-китобларга кўра, дунёда ўртача IQ 86-90 балл атрофида ўзгариб туради.

15-ўрин - Камбоджа

Ўртача IQ кўрсаткичи: 99,75 балл

14-ўрин - Макао

Ўртача IQ кўрсаткичи: 99,82балл

13-ўрин - Люксембург

Ўртача IQ кўрсаткичи: 99,87 балл.

12-ўрин - Эстония

Ўртача IQ кўрсаткичи: 100,72 балл

11-ўрин - Нидерландия

Ўртача IQ кўрсаткичи: 100,74 балл

10-ўрин - Германия

Ўртача IQ кўрсаткичи: 100,75 балл

9-ўрин - Лихтенштейн

Ўртача IQ кўрсаткичи: 101,07 балл

8-ўрин - Финландия

Ўртача IQ кўрсаткичи: 100,2 балл


7-ўрин - Беларусь

Ўртача IQ кўрсаткичи: 101,6 балл

6-ўрин - Жанубий Корея

Ўртача IQ кўрсаткичи: 102,35 балл

5-ўрин - Хитой Халқ Республикаси

Ўртача IQ кўрсаткичи: 104,1 балл

4-ўрин - Гонконг

Ўртача IQ кўрсаткичи: 105,37балл

3-ўрин - Сингапур

Ўртача IQ кўрсаткичи: 105,89 балл 

2-ўрин - Тайвань

Ўртача IQ кўрсаткичи: 106,47 балл 

1 ўрин - Япония

Ўртача IQ кўрсаткичи: 106,48 балл

Ўртача ва ундан паст даражадаги IQ

Қолган мамлакатларда, яъни дунёнинг аксарият давлатларида IQ даражаси ўртача ёки пастроқ. Энг паст кўрсаткичлар Африканинг қашшоқ мамлакатларида, айниқса шимоли-ғарбий қисмида қайд этилган. Бу мамлакатлар жуда кўп ёш аҳолига эга ва уларнинг аксариятида етарли таълим олиш имконияти йўқ. Мисол учун, Сенегал, Мали, Мавритания аҳолисининг IQ даражаси 60 баллга яқин, бу Камбожа ва бошқа бир қатор мамлакатлардан деярли 2 баравар паст кўрсаткичдир. Технологиялар ривожланиши ва фаровонликнинг ошиб бориши баробарида яқин йилларда Африканинг қашшоқ мамлакатлари аҳолисининг IQ даражаси ошиб боради, деган тахминлар ҳам эҳтимолга яқин.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.