Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мобил тарғибот автомашинаси ўқувчи-ёшларнинг хушёрлигини оширишга хизмат қилмоқда

Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар жумаси - йўл ҳаракати хавфсизлиги куни сифатида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Кеча, 13 декабрь куни вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари мобил тарғибот автомашинасида жойларга чиқиб, тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Самарқанд шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш, хушёрлик ва сергаклик, белгиланган пиёдалар ўтиш йўлагидан ҳаракатланиш қоидалари ўргатилди.

Мактаб ўқувчиларига мобил тарғибот автомашинасига ўрнатилган монитор орқали турли ҳудудларда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари тасвирланган видеороликлар намойиш этилди. Уларнинг келиб чиқиш сабаблари мисоллар асосида сўзлаб берилди.
Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этилмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.