Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент 2021 йилги давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонини имзолади

Шавкат Мирзиёев 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Давлат дастури лойиҳаси жорий йилнинг 18–28 январь кунлари 2021.strategy.uz, jamoatchilik.uz ва regulation.gov.uz веб-порталлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.

Муҳокамалар натижасида 4 мингга яқин таклиф келиб тушган. Бу таклифларни ҳар томонлама кўриб чиқиш якунига кўра, лойиҳага жами 50 га яқин концептуал ҳамда 100 дан ортиқ аниқлаштирувчи таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Давлат дастури жами 274 та банддан иборат. Дастурда режалаштирилаётган тадбирларни молиялаштиришга умумий қиймати 29 492,7 млрд. сўм ҳамда 2 600,4 млн. АҚШ доллари ва 57,5 млн. евро миқдоридаги маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.