Самарқандда “Турон” мактаб театри танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда театр маданияти ва санъатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Турон” мактаб театри республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган жамоалар уч шарт бўйича, яъни “Бизнинг мактаб” таништирув,  “Маданият ва санъат билимдони” савол-жавоб, “Театр — ибратхона” саҳна спектакли шартларида ўзаро беллашди.

Танлов натижаларига кўра, 1-ўринни Самарқанд шаҳар 30-умумтаълим мактабининг “Мароқанд” жамоаси, 2-ўринни Тойлоқ тумани 34-умумтаълим мактабининг “Мўжиза” жамоаси, 3-ўринни Каттақўрғон шаҳар 2–умумтаълим мактабининг “Афросиёб” жамоаси эгаллади. Шунингдек, 1-ўринни эгаллаган жамоа танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.        

Эслатиб ўтамиз, республика босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаси хорижий мамлакатга таълим сайёҳатини қўлга киритади.     

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.