Самарқанд шаҳрида табиий газдан 402 миллион сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Республикамизнинг барча ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. Шундай тадбирлар филиал комплаенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва Ўзэнергоинспекция иштирокида Самарқанд шаҳрида ҳам ўтказилди.
Шаҳарнинг “Расадхона” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро С.К. ўз яшаш манзилида новвойхона ташкил қилиб, ҳисоблагичсиз, тармоққа резина шланг орқали тўғридан-тўғри уланган ҳолда табиий газдан фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 402 миллион 360 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.