Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Россия–Хитой дўстлигининг янги рамзи: Си Цзиньпин Путинга бир жуфт панда совға қилди

Давлат ташрифи билан Россияда бўлиб турган Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путинга бир жуфт панда совға қилди.

Воқеа кеча чоршанба куни икки президентнинг қайта реконструкция қилинган Москва ҳайвонот боғига қилган ташрифи чоғида содир бўлган. Хитой раҳбари шу ерда ўзи билан олиб келган Диндин ва Жуи лақабли пандаларни Путинга совға қилган.

Эслатиб ўтамиз, панда бу Хитой рамзи ҳисобланади ва Хитойда ушбу ёқимтой ҳайвон қонун билан қаттиқ муҳофаза қилинади.

Ҳайвонот боғига ташрифдан аввал Кремлда ҳар икки давлат раҳбарлари ва делегациялари ўртасида икки томонлама келишувлар имзоланди. Келишувларда умумий 25 та савдо иқтисодий битимлар имзоланган.

Ўтган йил ҳар икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми илк марта 100 миллиард доллардан ошди.

Энди Хитой раҳбари 6-7 июнь кунлари Санкт–Петербургда ўтказиладиган халқаро форумда қатнашади.