Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Швецарияликлар Самарқандда ичимлик суви сифатини яхшилаш бўйича таклиф билдирди

Швецариянинг "Holinger AG" компанияси жамоа раҳбари Филипп Дерунгс, молиявий масалалар бўйича маслаҳатчиси Фредерик Пицнер, Швецариянинг Тошкентдаги элчихонаси миллий дастурлар бўйича координатори Дилдора Обиджонова Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди.

Меҳмонлар мазкур корхонада корпоратив ривожлантириш дастурини амалга ошириш, вилоят аҳолисига етказиб берилаётган ичимлик суви сифатини янада яхшилаш, тежамкорликни ошириш борасида ўз таклифларини билдиришди. Учрашув якунида соҳани ривожлантиришга доир бир қатор лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш режалари ишлаб чиқилди.

Самарқанд вилояти "Сувоқова" ДУК ахборот хизмати.