Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Умуртқалараро диск чурраси: Касаллик хуруж қилганда нима қилиш керак?

Шоҳайдар ШОТУРСУНОВ, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

— Чурра хуружида кўнгил айниши, қайт қилиш, чурра жойлашган соҳа атрофи қўл билан пайпасланганида қоринда тўлғоқсимон оғриқ кузатилади. Чурра катталашиб, таранг бўлиб қолади. Бу ҳолатларда оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилиш тақиқланади.

Чурра ташхиси қўйилгач, ўзбилармонлик билан даволаш асло мумкин эмас. Энг тўғри танлов — шифокор кўригидан ўтиш ҳамда буюрилган даво муолажаларини бажариш. Кимлардир умуртқа поғонасини босиш, уқалаш ва шунга ўхшаш амалиётлар билан даволашни таклиф этади. Бу каби чоралар шикастланган умуртқани янада қийнаб қўйиши, касаллик зўрайишига олиб келиши мумкин. 

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот берди.