Жом қишлоғида сел келтирган зарар миқдори аниқланди

Бугунги кунда талофат кўрган хонадон ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари жадал йўлга қўйилди. Талаб этиладиган маблағлар маҳаллий бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилган.

Ушбу қишлоқларда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини жорий йилнинг 1 августига қадар фойдаланишга топширилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 майдан 16 майга ўтар кечаси кучли сел келиши оқибатида  71 та, шундан 49 та Гирдиқўрғон, 10 та Жом, 7 та Тегирмонбоши ва 5 та Омондара маҳаллаларидаги аҳоли хонадонлари ва томорқаларига зарар етган эди.