Пайариқда фуқаро ўз ихтиёри билан гиёҳвандлик воситаларини ИИБга топширди
Текширув давомида у оғилда буйи 1 метрдан 1,65 метргача бўлган 1 800 туп кўкнори ва 20 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.
К.М.С. билан қўшимча тушинтириш ишлари олиб борилганида, у уйидан ўз ихтиёри билан 3 дона пакет ичига солинган марихуана ва бошқа турдаги гиёҳванд моддасини олиб чиқиб ИИБ ходимларига тақдим қилган.
Тўпланган ҳужжатлар Пайариқ тумани ИИБга топширилиб, туман ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирги кунда тергов ҳаракати олиб борилмоқда.