Самарқандда ҳиндистонлик қурувчилар ишлайди
Мулоқот чоғида вилоят раҳбари айни пайтда мамлакатимизда улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилаётгани, бунда маҳаллий қурувчилар билан бирга хорижлик бунёдкорлар билан ҳам ҳамжиҳат фаолият юритаётганини таъкидлади. Хусусан, вилоятимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида хорижлик мутахассисларнинг иштирокидан икки томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди.
В.Алимирзаи ушбу компания 1991 йилдан буён фаолият юритиб келаётгани, дунёнинг 21 давлатида маъмурий ва маданий бинолар, меҳмонхоналар, савдо мажмуалари, виллалар қуриб фойдаланишга топширгани, айниқса, бозор нархларидан арзон, аммо сифат жиҳатдан жаҳон талабларига жавоб берадиган иморатлар қуришда катта тажрибага эга эканини билдирди.
Ташриф давомида ҳиндистонлик ишбилармонлар Самарқанд шаҳрида бунёд этилаётган қурилиш объектлари билан танишди.