Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд аэропортида 155 миллион 700 минг сўмлик яроқсиз тиббий ускуналар олиб ўтилиши олди олинган

Суд фуқаро Н.М.ни қилмишини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари мавжуд эмас, деб ҳисоблаб, унга нистабан жазо тайинлашда муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаганини инобатга олиб тегишли қарор чиқарди.

Фуқаро Н.М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, суд Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён 7 ой давомида “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида 11 та ҳолатда 155 миллион 700 минг сўмлик тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз деб топилган тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситалари олиб келиниши олди олинган.

 

Лазизи Қаххоров,

Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости

катта инспектор-суриштирувчиси