Самарқандлик масъуллар миллий либос кийди

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев вилоятда миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарор билан ҳафтанинг жума куни вилоятда “Миллий либослар куни” деб номланди ҳамда “Миллийлик туйғуси Самарқандда” лойиҳаси асосида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланди.

Халқимизнинг миллий маданиятини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, жамиятда миллий анъана ва қадриятларни мустаҳкамлаш ва ёшларга ўргатиш мазкур лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.

Қарор асосида ушбу ҳафта жума куни давлат идораларида ходимлар миллий либослар кийиб, лойиҳада фаол иштирок этдилар. Ҳокимлар ва бошқа раҳбарлар аҳолини миллий либосларимиз кийиб, бой анъана ва қадриятларимизни давом эттиришга чорлади.