"Ҳибсга олинган" дарахт

Покистонда 1898 йилда “ҳибсга олинган” дарахт ерга занжирбанд қилинганича туради. Ўшанда бир британиялик офицер дарахт ундан узоқлашмоқчи бўлганидан ғазабланиб, унга сабоқ беришга қарор қилган эди.

Занжирланган ёнғоқ дарахти уйдирмадек туюлади, аммо бу воқеа авлоддан-авлодга ўтиб келади. Бу Англиянинг мустамлакачи армияси бир вақтнинг ўзида Ҳиндистон ҳудудларини босиб олиб,замонавий Покистон ҳудудини эгаллаб,Афғонистон томонга юриш қилган даврида содир бўлган эди.

Ланди Котал шаҳарчасида Британия ҳарбий гарнизонлари жойлашган эди. Ана шундай гарнизонлардан бирида хизмат қилган Жеймс Сквид кечки пайтда маст ҳолатда тарихдаги энг ғалати ҳибсга олинишни амалга оширди.

Ҳарбий ходим яқинлашмоқчи бўлганида дарахт ундан қочишга уринаётганига амин бўлди, шунда у бу итоатсиз дарахтни ҳибсга олишни буюрди.Аскарлар унинг буйруғини бажаришди. Ўшандан бери бу дарахт занжирбанд қилинганлигича қолмоқда, ундаги ёдгорлик лавҳаси эса қизиқувчан сайёҳларга унинг ҳибсга олиш тарихини сўзлаб беради.

Мен ҳибсга олинганман, - ёзилган тахтачада. Кунларнинг бирида британиялик жуда мастҳолатдаги офицер мени ўз жойимдан силжишга ҳаракат қиляпти, деб  қарор қилди ва сержантига мени ҳибсга олишни буюрди. Ўшандан бери мен занжирбанд қилинганман.

 


Покистоннинг Хайбар округидаги ҳарбий шаҳарчаяқинида жойлашган занжирбанд қилинган дарахт сайёҳлар диққатини тортиб келмоқда. Бироқ маҳаллий аҳоли бу дарахтни Британия ҳукмронлиги остидаги маҳаллий аҳолининг зулмқилиниш рамзи деб билади.

“Ушбу ҳаракати билан британияликлар, аслида аҳолига, агар улар Ражга қарши ҳаракат қилишга журъат этса, улар ҳам худди шундай жазога дучор бўлишларига шама қилишган”, дея изоҳ берди маҳаллий аҳолидан бири.

Ўзининг ўтмишига қарамай ҳибсга олинган дарахт минтақага жуда зарур бўлган туризмни олиб кирган муҳим ёдгорлик бўлиб қолмоқда.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.