Вилоят ҳокимига матбуот котиби тайинланди
![](https://static.zarnews.uz/crop/4/1/720__80_411b44042dbd4db6226d3fc8374fdbc5.jpg?img=self&v=1739251150)
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ихтиёров Мирзо Рустамович Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
М.Ихтиёров тайинловга қадар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси "Самарқанд вилояти телерадиоканали" давлат муассасаси директори вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият олиб борган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз: шу пайтгача ушбу лавозимда фаолият юритган Манучеҳр Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб иш бошлади.