Пахтачи тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Улуғмуродов Улуғмурод Саидмуродович Пахтачи туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Улуғмурод Улуғмуродов бунгача Самарқанд вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти “Маданий мерос ва туризм инфратузилма объектларини ободонлаштириш, тозаликка риоя қилиш ва уларни сақлаш бўйича ваколатли органлар билан ишлаш бўлими” бош мутахассиси лавозимида фаолият олиб борган.