Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

15 кунда 15 мингдан ортиқ муаммо аниқланди

Вилоят Халқ қабулхонасидан олинган маълумотларга кўра, февраль ойининг 15 куни мобайнида туман ва шаҳар халқ қабулхоналари ходимларининг уйма-уй юриб ўрганишлари натижасида 15 минг 483 та муаммо аниқланган ҳамда уларнинг  1 325 таси ўрганишлар жараёнида ҳал этилган.

– Муаммоларнинг аксарияти уй-жойга муҳтожлар, табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминоти, суюлтирилган газ баллонлари, доимий иш ўринларига эҳтиёжманд хонадонлар ва оилалар ҳисобига тўғри келмоқда, – дейди вилоят Халқ қабулхонаси мутахассиси Т.Муртазоев. – Шунингдек, хонадонларга кирилганда соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, кадастр, моддий ёрдамга муҳтожлик, банкдан кредит олиш билан боғлиқ масалалар ҳам аниқланяпти. Ҳудудлардаги мазкур камчиликларни маҳаллалар ва хонадонлар кесимида таҳлил қилиниб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан йиллик ҳамда ўрта муддатли тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу режаларнинг ижроси Президент Администрацияси томонидан назорат қилиб борилади.

Ўз мухбиримиз.