Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

1945 йил 9 август куни “Бақалоқ” атом бомбаси Нагасакига ташланганди: Тирик қолганлар зурриёт қолдиролмади

1945 йил 6 ва 9 август кунлари Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига АҚШ қуролли кучлари инсоният тарихидаги иккита ягона ядровий бомба ташлашди, бунинг оқибатда 200000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.

1944 йили АҚШ ва Буюк Британия етакчилари Японияга нисбатан ядровий бомба қўллаш тўғрисида муҳокамалар ўтказишди. Ўша вақтдан бошлаб машҳур Манхэттен лойиҳаси ишга туширилди, бунинг натижасида супер кучли ядровий қурол яратилишига муваффақ бўлинди.

Уруш якунлангандан сўнг, Қўшма Штатлар ядровий қуролга эга ягона давлат эди. Собиқ Иттифоққа ўзининг харбий қудратини кўрсатиш ва қўрқитиш учун улар қуролдан фойдаланиш лойиҳасини туза бошлашди. Япония бу борада мукаммал ўлжа эди, чунки ўзининг фронтдаги мағлубиятларига қарамасдан, улар таслим бўлишни хоҳламаётган эдилар.

“Кичкинтой” деб номланувчи биринчи атом бомбаси 1945 йили 6 август куни Хиросимага ташланди. Хиросимадан 9 км баландликда бомбардимончи В–29 шаҳарнинг марказига бомбани ташлади. Бомбанинг қулаш вақти 45 сонияни ташкил қилди. Ерга тушишига 500-600 метр қолганда “Кичкинтой” режалаштирилганидек портлади. Бугунги кунда портлаш ёзиб олинган тасма сақланиб қолинган. 

Дастлаб иккинчи бомбани Нагасакига эмас Кокуруга ташлаш режалаштирилган. Бироқ об–ҳаво ноқулайликлари туфайли режага ўзгартириш киритилган.

9 август куни эрталаб Америка бомбардимон самолёти В–29 ҳавога кўтарилди, унинг бортида “Бақалоқ” атом бомбаси бор эди.

Ушбу тадбир командири майор Чарльз Суини эди, у ўз қўллари билан бомба люкини очди. Бомба тушадиган нишон маҳаллий стадион эди. Бироқ бомба белгиланган нишондан анча узоққа тушди. Шу сабабли қурбонлар сони анча кам бўлди.

Хиросима ва Нагасакида ядровий бомба портлагандан сўнг 2 км радиусдаги барча тирик мавжудод ҳалок бўлди. Сўнг оммавий ёнғин бошланди, улар шамол туфайли янада кучаярди. Хиросима ва Нагасакига ташланган бомбадан сўнг инсоният нурланиш деб номланган касалликка дуч келди. Тирик қолганлар бир қарашда соғайгандек туюларди, бироқ охир–оқибат барибир вафот этишарди. Тирик қолганлар бутун умр ҳар хил касалликлардан азият чекишди, шунингдек, соғлом зурриёд қолдиришга ҳам қодир эмасдилар.

Бекзод Мусурмонов тайёрлади.