Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 26 октябрь, №135) сонида ўқинг

Жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида вилоятимиздаги 42 қишлоқда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлар олиб борилмоқда. Йилнинг асосий қисми ортда қолди. Хўш, ўтган вақт давомида дастур ижроси қай даражада бажарилди?

***

Қишлоқлар аҳолиси қаерда, қандай маданий ҳордиқ чиқармоқда? Бу масала вилоятимизнинг айрим ҳудудларида эътибордан четда қолмаяптими? Жомбойликларга истироҳат боғи керак эмасми? Оқдарёликларга-чи?  “Комиссия”дан безиган директор ким? Шу каби саволларга жавоб олишни истасангиз «Қишлоқ аҳолиси қаерда маданий дам олади?» мақоласини ўқинг.

***

Тўйларни ихчам, камчиқим, исрофгарчиликсиз ўтказиш ҳақида кўп гапирилаётганига қарамай ижобий томонга ўзгариш сезилмаяпти. Нега?

***

Усмон Азим - ижодида руҳнинг эркинлиги ва латифлиги миқёси кенглигини уқтира олган шоир.

***

…Афсуски, Меҳринигор отасини сўраб шифохонага келмади. Отахон бу сафар деразамиз олдидаги гулларини олиб қўёлмади - оғир юрак хуружидан сўнг бандаликни бажо келтирди. Аммо отахон худди ўлмагандек, дераза олдидаги анвойи атиргулларига соғинч ила боқиб, очиқ кўзлари фарзанд дийдорига муштоқ ҳолда термулиб ётарди…