Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2019 йил Давлат дастурининг амалга оширилиши бўйича мониторинг натижалари эълон қилинди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг бажарилиши бўйича мониторинг натижалари таҳлилини эълон қилди.

Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида 2019 йил мобайнида жами 274 та банддаги тадбирларнинг амалга оширилиши белгиланган эди.

Давлат дастурининг бажарилиши 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра қуйидагича:

- 216 та банд ижро этилган;

- 45 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари масъул вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, норматив ҳужжатларни қабул қилувчи субъектларга киритилган;

- 1 та банд ижро муддати узайтирилган;

- 12 та банд ўз вақтида бажарилмаган.

Мазкур бандлар ижросини таъминлаш бўйича масъул идора ва вазирликлар томонидан ишлар ташкил этилган бўлса-да, Давлат дастурида ушбу бандларни бажариш учун белгиланган амалга ошириш механизми тўлиқ қамраб олинмаганлиги сабабли режалаштирилган чора-тадбирлар белгиланган муддатда бажарилмаган. Яъни, Давлат дастурида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган қонун ва қонуности норматив ҳужжатлар лойиҳалари ўз муддатида лозим даражада ишлаб чиқилмаган, амалий чоралар бажарилмаган.