Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

2020 йилда салкам 25 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилди

Ўтган йили вилоятда жами 24 минг 708 гектар ерлар, шундан 3 минг 788 гектар суғориладиган ерлар ҳисобидан, 20 минг гектар лалми ва яйлов ер майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланишига киритилди.

Бу майдонларга 5 минг 187 гектар боғ, 9 минг 345 гектар токзор ташкил қилинди. Шунингдек, 1 минг 784 гектар ерга дуккакли экинлар, 521 гектарига мойли, 382 гектарига сабзавот, 629 гектарига полиз, 3 минг 813 гектарига озуқа ҳамда 3 минг гектар ерга бошқа экинлар экилди.

Ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун 16,7 километр ирригация тармоқлари яхшиланди, 23 та тик қудуқ ва 1 дона насос агрегатларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга оширилди. Натижада 1,4 минг гектар ер майдонлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фойдаланишга киритилди.

2021 йилда лалми ер майдонларини ўзлаштириш ҳисобидан 4 467 гектар ҳамда фойдаланишдан чиққан 3 253 гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилиб, 1,2 минг гектар боғ ва 3,9 минг гектар токзорлар барпо қилинади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Самарқанд вилояти кенгаши ахборот хизмати.