Қишлоқ хўжалиги тизимига оид атамаларнинг ўзбекона муқобиллари ишлаб чиқилади
Қишлоқ хўжалик вазирлигининг соҳага оид янги сўз ва атамаларнинг ўзбекона муқобилларини ҳамда уларни бир хилда қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи мажлиси бўлиб ўтди.
Таъкидланишича, ишчи гуруҳи аъзолари, вазирлик вакиллари, давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилар ва олимлар олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, илмий-тадқиқот ва инновациялар бўлимлари бошлиқлари, Ўзбек тили ва адабиёти кафедралари мудирлари, илмий-тадқиқот институтлари директорларининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосарлари иштирок этган мажлисда юқоридаги масала муҳокама этилган.
Вазирлик ҳузуридаги Атамалар бўйича Ишчи гуруҳининг тизимдаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан соҳага оид янги сўз ва атамаларнинг ўзбекона муқобилларини ҳамда уларни бир хилда қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ўзаро узвий ва мувофиқлашган тизимли фаолиятини таъминлаш масалалари муҳокама этилиб, бу борада зарурий амалий чоралар белгиланган.