Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Aбитуриентларнинг оширилган контракт бўйича ўқишга кириш эҳтимоли пасайдими?

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 19 декабрдаги 11-сон баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланган эди.

Унга кўра, 2020/2021 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280.5 баллни ташкил этади. Ўтган 2019/2020 ўқув йили қабулида тўплаш мумкин бўлган максимал балл 189 балл эди.

Хўш, нима бўлибди дейсизми? 2020/2021 ўқув йили қабулидан абитуриентларнинг тўплаган баллари ўртасидаги тафовут ўз ўзидан катта бўлади. Бу эса орттирилган контракт бўйича кириш эҳтимолини пасайтиради.

Aмалдаги тартибга кўра, оширилган контракт суммаси тўпланган баллар тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квотаси чегарасига 4 баллгача етмаган абитуриентлар учун қуйидагича миқдор белгиланган.

1 баллгача етмаганлар учун – 1,5 баробар;

1,1 баллдан 2 баллгача етмаганлар учун – 2 баробар;

2,1 баллдан 3 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

3,1 баллдан 4 баллгача етмаганлар учун – 3 баробар.

Демак тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллдан 280.5 баллга (коэффициенти 48.5 фоизга) ошди. Шунга мувофиқ орттирилган контрактда ўқиш тартиби бўйича етмай қолган баллар орасидаги фарқни ҳам ошириш керак деб ўйлайман.

Шахзод AҲМЕДОВ,

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўқитувчиси.