Контрактнинг 25 фоизини тўлаш муддати 30 октябргача узайтирилди

2025/2026-ўқув йилида давлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган 1-курс талабалари учун белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини тўлаш муддати 2025 йил 30 октябргача узайтирилди.

Шунингдек, республика олий таълим ташкилотларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ҳамда тавсиянома асосида суҳбат орқали олий таълим муассасаларига қабул қилинган абитуриентлар учун 2025/2026-ўқув йилида тўлов-контракт миқдори белгиланган базавий тўлов-контрактга нисбатан 2 баробар этиб белгиланади.

М.Комилова, ЎзА