Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Контракт тўлов шартномаларини олиш тўлиқ рақамлаштирилди

Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, онлайн олишлари мумкин.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.

Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

2022 йил 5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.