Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Афв этилганларнинг 12 нафари самарқандлик

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайити арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Халқимизга хос меҳр-оқибат, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида эълон қилинган фармон билан вилоятимизда жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 12 нафар фуқаро афв этилди.

Мазкур шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан озод этилди, 5 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 4 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ташкил этади.

Собиқ маҳкумлар асосан Конституцион тузумга қарши жиноятларда айланиб, панжара ортига тушган. Улар диний билимсизлиги оқибатида тушуниб-тушунмай турли мутассиб оқимларга қўшилиб қолган. Чин кўнгилдан пушаймон бўлган бу кишиларнинг саховат ва мурувват айёми олдидан оиласи бағрига қайтишига имкон берилди.

Айни пайтда фармон ижроси таъминланиб, афв этилган шахслар оиласи ва яқинлари бағрига қайтди. Эндиликда уларни ижтимоий муҳитга мослаштириш, жумладан, бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

Зокир АБДУРАҲМОНОВ,

вилоят ИИБ пробация бўлими бошлиғи.