Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Алишер Усмонов Қозоғистоннинг нуфузли ордени билан тақдирланди

Қозоғистоннинг собиқ президенти, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев россиялик таниқли тадбиркор, USM Holdings эгаси, асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмоновни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Қозоғистон биринчи президентининг матбуот хизмати хабар берган.

Таниқли тадбиркор Россия ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларга муносиб ҳисса қўшгани учун ушбу орденга муносиб кўрилди.

"Элбоши, Алишер Усмоновга Россия ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва савдо алоқаларини мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари учун "Дўстлик" орденини топширди", дейилади хабарда.