Миллиардер Алишер Усмоновнинг илтимосидан сўнг британиялик ношир “Путин одамлари” китобига ўзгартириш киритди

Тадбиркор вакилининг сўзларига кўра, ўтган йили чиққан биринчи нашрда ёлғон маълумотлар мавжуд. Шундай қилиб, тадбиркорнинг Британия элитасига “пора беришга” урингани ҳақидаги фикр олиб ташланди, деб ёзади РБК газетаси. Суд аралашувисиз бир келишувга келинди.

"Путин одамлари" китоби Британиянинг Financial Times газетасининг Москвадаги собиқ мухбири Кэтрин Белтон томонидан ёзилган.

Китоб нашрдан чиққач россиялик миллиардерлар Михаил Фридман, Петр Авен, Роман Абрамович, шунингдек, тадбиркор Шалва Чигиринский ва «Роснефть» компанияси Harper Collins нашриёт уйига қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Хабар қилинишича, Фридман, Авен ва Абрамович тузатишлар киритилишига эришган.