Алишер Усмонов: Мен тарихий Ватаним – Тошкентда ўзимни “изоляция”га олдим
Ўзбек миллатига мансуб бўлган таниқли миллиардер Алишер Усмонов коронавирус билан бўлиб турган вазият унга қандай таъсир қилганлиги ва у айни вақтда қаерда эканлиги тўғрисида, Forbes‘га берган интервьюсида сўзлаб берди.
“Шубҳасиз, коронавирус пандемияси бизнес билан бир қаторда, афсуски, жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларда нафақат активлар, балки вазифалар ҳам мавжуд. Улар учун вирус хавфи билан бирга, бозорларни барқарорсизлантирадиган ахборот оқимлари ҳам хавфли. Пандемия олдида эса барча баробар. Худойим, омон қолишни насиб эт”, таъкидлади у.
Айни вақтда қўшимча қилди Алишер Бурханович: “Одамлар саломатлиги ва бахти учун дунё давлатлари раҳбарлари иродаларини намоён этишлари ва геосиёсий қарама-қаршиликларга қарамасдан, глобал хавф олдида бирлашишлари зарур.
Менга келадиган бўлсак, хавф ортиқ гуруҳга (касаллик юқтириш хавфи) қарашли бўлганим сабабли, тарихий Ватаним – Тошкентда ўзимни “изоляция”га олдим”.